Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Яна икки боксчимиз Осиё чемпионатини тарк этди

Яна икки боксчимиз Осиё чемпионатини тарк этди

Фото: МОҚ матбуот хизмати

Бангкок шаҳрида бокс бўйича Осиё чемпионатининг чорак финал беллашувида Ҳасанбой Дўсматов мағлуб бўлгани ҳақида хабар бергандик.

Бу босқичда яна икки боксчимиз ютқазиб қўйди. -64 кг вазн тоифасида Шунқор Абдурасулов иорданиялик Муҳаммад Алкасбехга, Дилшодбек Рўзматов (-81 кг) эса қозоғистонлик Бек Нурмаганбетга имкониятни бой берди.

Бугунги кун дастурида фақат Нодиржон Мирзаҳмедов (-49 кг) ва Миразизбек Мирзаҳалилов (-56 кг) ўз жангларида ғалаба қозониб, ярим финал йўлланмасига эга чиқдилар. Улар Хампхоуван Хамсатоне (Лаос) ва Чатчаи Будте (Таиланд)ни мағлуб этишди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг