Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Хивада биринчи халқаро баҳодирлар ўйини бошланди

Хивада биринчи халқаро баҳодирлар ўйини бошланди

Фото: Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизмати

8 июнь куни Ичан-қалъада Паҳлавон Маҳмуд номидаги Биринчи халқаро баҳодирлар ўйинининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

Турнир Ўзбекистон, Эрон, АҚШ, ХХР, Бразилия, Ҳиндистон, Япония, Россия, Украина, Латвия, Австралия, Греция ва Марказий Осиё мамлакатлари спортчиларини тўплади. Шунингдек очилиш маросимида хорижий кузатувчилар ва турнир судялари, маҳаллий ва чет эл ОАВ вакиллари иштирок этишмоқда.

Фото: Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизмати

Баҳодирлар ўйини очилишида Хива тумани ҳокими Собир Жуманиязов, World Strongmen Federation (ВСФ) бошқармаси раиси Владислав Редкин, Малайзиядаги Челленж-2018 этноспорти ғолиби Хогг Жереми қатнашмоқда.

Икки кун давомида спортчилар миллий нақшли устунларни кўтариш ва ушлаб туриш, оғир тошларни устунларга ўрнатиш, мевалар билан тўлдирилган аравани кўтариш, поезд локомотивини 20 метрга тортиш ва бошқа мусобақаларда асосий соврин учун куч синашади.

Бундан ташқари турнир доирасида спорт таълим муасассалари ўқувчилари билан учрашувлар, маҳорат дарслари, саҳналаштирилган чиқишлар ва кўнгилочар спорт тадбирлари ўтказилади.

Ушбу тадбир, енгилмас баҳодир ва маърифатпарвар хоразмлик шоир, файласуф ва сўфий Паҳлавон Маҳмуд хотирасига бағишланган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг