Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Хивада 1-халқаро «Баҳодирлар ўйинлари» ўтказилади

Хивада 1-халқаро «Баҳодирлар ўйинлари» ўтказилади

Фото: «YouTube»

Ўзбекистон Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Хоразм вилояти ҳокимияти, Ўзбекистон Баҳодирлар ўйинлари ва тош кўтариш федерацияси ва Бутунжаҳон «World Strongmen» федерацияси ҳамкорликда жорий йилнинг 7-9 июнь кунлари Хива шаҳрида 1- халқаро «Баҳодирлар ўйинлари» турнирини ташкил қилади.

Мазкур халқаро мусобақа халқимизнинг буюк ўғлони, ўз даврининг енгилмас баҳодири, шоир, файласуф, суфий сифатида Марказий Осиё, Эрон, Озарбайжон, Афғонистон, Ҳиндистон ҳудудларида танилган Паҳлавон Маҳмуд хотирасига бағишланади. Ўзбекистондаги халқаро турнирда иштирок этиш учун АҚШ, Бразилия, Греция, Латвия, Россия, Озарбайжон, Того, Украина Хитой, Ҳиндистон, Япония, Марказий Осиё ва бошқа давлатлардан халқаро тоифадаги спортчилар таклиф этилган.

Биринчи бор ўтказилаётган «Баҳодирлар ўйинлари» спорт туризми йўналишида халқаро алоқаларнинг ривожлантириш, жаҳон ҳамжамиятида Ўзбекистоннинг ижобий имиджини янада яхшилаш ва туризм салоҳиятини тарғиб қилишга хизмат қилади, дейилади Туризм қўмитаси матбуот хизмати хабарида.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг