Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Хитойда ўтказиладиган U-23 Осиё чемпионати «Sport TV»да намойиш этилади

Хитойда ўтказиладиган U-23 Осиё чемпионати «Sport TV»да намойиш этилади

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси.

Фото: «The AFC.com»

Ушбу мусобақада Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси иштирок этади. Вакилларимиз бугун Хитойга жўнаб кетади.

«Sport TV» мусобақанинг барча ўйинларини намойиш этишни мақсад қилган.

Эслатиб ўтамиз, футбол бўйича Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси ушбу мусобақада мезбон Хитой ва Қатар ҳамда Уммон терма жамоаларига қарши майдонга тушади.

Ўйинлар вақти:

9 январ, соат 16:30. Қатар — Ўзбекистон

12 январ, соат 13:00. Ўзбекистон — Хитой

15 январ, соат 13:00. Уммон — Ўзбекистон

«Xabar.uz» сайтида ҳам ушбу мусобақа ўйинлари натижалари ва таҳлиллари бериб борилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг