Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Вазирлик «Йилнинг энг фаол спорт тарғиботчиси» ижодий танлови эълон қилди

Вазирлик «Йилнинг энг фаол спорт тарғиботчиси» ижодий танлови эълон қилди

Фото: Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги мамлакатимизда жисмоний тарбия ва спорт соҳасида амалга оширилаётган кенг ислоҳотлар, спорт тадбирлари ва мусобақалари, халқаро ареналарда Ўзбекистон шарафини муносиб ҳимоя қилиб келаётган спортчилар ва уларнинг устозлари, спорт таълим муассасалари ва иншоотлари фаолиятини ёритишда фаоллик кўрсатаётган оммавий ахборот воситалари ходимлари ҳамда блогерларни танловда фаол иштирок этишга чорлайди.

Танловга оммавий ахборот воситалари ҳамда ижтимоий тармоқларда 2019 йил 1 июндан 2020 йил 31 майга қадар эълон қилинган ижодий ишлар қабул қилинади.

Танлов якунида 1, 2, 3-ўринни эгаллаган ғолиб ва совриндорлар аниқланади ҳамда улар диплом ва қуйидаги миқдорда пул мукофотлари билан тақдирланади.

1-ўрин соҳибига базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 баравари миқдорида.

2-ўрин соҳибига базавий ҳисоблаш миқдорининг 15 баравари миқдорида.

3-ўрин соҳибига базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баравари миқдорида.

Танловга тақдим этилган ижодий материаллар 2020-йил 20-июнга қадар қуйидаги манзилга юборилиши лозим:

Тошкент шаҳри, Абдулла Қодирий кўчаси, 2-уй. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги Матбуот хизмати.

Мурожаат учун телефон: (71) 239-24-37, (99) 482-52-12

Электрон манзил: [email protected]

Танлов ғолиб ва совриндорлари 27 июн — Матбуот ва оммавий ахборот ходимлари куни арафасида тақдирланади.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги
Матбуот хизмати

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг