Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Умид Аҳмаджоновнинг қабулхоналари очилди

Умид Аҳмаджоновнинг қабулхоналари очилди

Фото: olympic.uz

Умид Аҳмаджоновнинг қабулхоналари очилди: бири Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси президенти қабулхонаси, иккинчиси ЎФА биринчи вице-президенти қабулхонаси. Бу ҳақда қўмитанинг расмий веб-сайтида маълум қилинди.

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси президенти қабулхонаси

Қабулхонани очишдан мақсад Ўзбекистондаги спорт мухлислари билан янада яқин бўлиш, уларни қийнаётган муаммоларни ҳал қилиш, фуқаролар билан жонли мулоқот қилиш, Олимпия спорт турлари бўйича уларнинг фикр ва мулоҳазаларини тинглаш, таклифларига қулоқ тутиш эканлиги маълум қилинган.

Хабар берилишича, ҳар ҳафтанинг пайшанба куни соат 14:00 дан 18:00 га қадар юртимиздаги спорт мухлислари қабулхонага келиб, ўзларини қизиқтирган мавзуда МОҚ президентига мурожаат қилишлари мумкин. Умид Аҳмаджонов қабулхонага келган ҳар бир фуқаронинг мурожаатини тинглайди ва ўша мурожаат бўйича тегишли чора-тадбирлар кўрилишини шахсан назорат қилиб боради.

Манзил: Тошкент шаҳри, Олмазор кўчаси, 6-уй.

Телефон: (+99871) 2444141.


ЎФА биринчи вице-президенти қабулхонаси

Ушбу қабулхона Ўзбекистондаги футбол мухлислари билан янада яқин бўлиш, мамлакатнинг исталган чеккасидаги фуқаролар билан жонли мулоқот қилиш, уларнинг фикр ва мулоҳазаларини тинглаш, таклифларига қулоқ тутиш  мақсадида очилгани маълум қилинди.

Ҳар ҳафтанинг чоршанба куни соат 11:00 дан 17:00 га қадар юртимиздаги ҳар бир футбол мухлиси қабулхонага келиб, ўзини қизиқтирган мавзуда ЎФА биринчи вице-президентига мурожаат қилиши мумкин. Умид Аҳмаджонов қабулхонага келган ҳар бир инсоннинг мурожаатини тинглаб, ўша мурожаат бўйича тегишли чора-тадбирлар кўрилишини шахсан назорат қилиб боради.

Манзил: Тошкент шаҳри, Ислом Каримов кўчаси, 98/А уй.

Телефон: (+99871) 2309058

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг