Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Умид Аҳмаджонов ЎФА раҳбарияти таркибида қолди

Умид Аҳмаджонов ЎФА раҳбарияти таркибида қолди

Фото: ЎФА

Бугун, 25 январь куни Ўзбекистон футбол федерациясининг навбатдан ташқари ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтгани ҳақида хабар берган эдик.

Кун тартибидаги масалалардан бири ЎФФнинг ташкилий-ҳуқуқий шаклини ўзгартириш бўлиб, конференция делегатлари Ўзбекистон футбол федерацияси Ўзбекистон футбол ассоциациясига ўзгартирилишига бир овоздан розилик билдиришди.

Шу пайтга қадар ЎФФ президенти сифатида фаолият юритган Умид Аҳмаджонов МОҚ президентлигига ўтгани муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Очилбой Раматов ЎФАнинг янги президенти этиб сайланди.

Умид Аҳмаджонов эса Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси президентлиги билан биргаликда Ўзбекистон футбол ассоциациясининг биринчи вице-президенти сифатида ҳам фаолият юритади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг