Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Умар Нурмагомедов Тошкентдаги жангига акаси Ҳабиб билан тайёрланмоқда

Умар Нурмагомедов Тошкентдаги жангига акаси Ҳабиб билан тайёрланмоқда

Шу йилнинг 23 ноябрь куни кичик Нурмагомедов Тошкентда Никита Чистяковга қарши жанг қилади, деб хабар берди «Sports.uz».

Россиялик UFC чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов укаси Умар Нурмагомедов билан бирга бўлган спарринг фотосуратларини instagramга жойлаштирди. Ҳабибнинг сўзларига кўра, у кейинги жангга тайёргарлик кўрмоқда.

«Укам ҳам жанг қилади. Умар Нурмагомедов Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган GFC 20 турниридаги жангга тайёргарлик кўрмоқда. Мен ҳам келгуси йилги жангларга таёрланмоқдаман», – деб ёзиб қолган Ҳабиб.

Эслатиб ўтамиз: Умар Нурмагомедов 23 ноябрь куни Тошкентда, «Ҳумо» аренасида бўлиб ўтадиган GFC 20 турнирининг марказий жангида Никита Чистяковга қарши октагонга кўтарилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг