Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

UFC хўжайини: «Конор — Ҳабиб реванши? Бўлади, фақат иккита шарти бор»

UFC хўжайини: «Конор — Ҳабиб реванши? Бўлади, фақат иккита шарти бор»

Коллаж: LIFE

Конор Макгрегор — Ҳабиб Нурмагомедов жанги, октагонда икки йил аввал тугагани билан, майдон атрофида давом этяпти. Ўшандан бери доғистонлик UFC чемпионлигини яна бир бор шараф билан ҳимоя қилди, аммо иқрор бўлиш керак, Пуарье билан жанг бу спорт эди, одамларга эса ҳақиқий томоша керак. Ана шунинг учун ҳам Макгрегор — Нурмагомедов жангини яна бир бор ўтказиш ғояси ташкилотчиларга тинчлик бермаяпти, бироқ бунинг учун асос ҳам бўлиши керак-да.

Дана Уайт. Фото: «Fightnews.info»

«Конор Ковбойни енгиши шарт — бу жуда қийин масала, айниқса, ярим ўрта вазнда. Серроне ҳам вазнини ушлаши керак. Буёқда Ҳабиб Фергюсонни мағлуб этиши лозим. Иккаласи ҳам ғалаба қозонишса, ўйлайманки, биз уларнинг реваншини ташкил эта оламиз», — деди Ultimate Fighting Championship (UFC) президенти Дана Уайт «Rich Eisen Show» кўрсатувида.

Конор Макгрегор кейинги жангини 2020 йилнинг 18 январида Лас-Вегасда америкалик Дональд Серронега қарши ўтказади. Ҳабиб Нурмагомедовнинг ҳам жанги 2020 йилнинг 18-санасига (фақат апрель ойида) белгиланган: Нью-Йорк октагонида у америкалик Тони Фергюсон билан орани очди қилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг