Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

УЕФА ЧЛ плей-офф учун расмий тўпини тақдим этди

УЕФА ЧЛ плей-офф учун расмий тўпини тақдим этди

Иллюстратив сурат

УЕФА ўз твиттерида ЧЛ жамоалари плей-оффда ўйнайдиган расмий тўпни тақдим этди.

Тўп дизайнида қизил ва кўк рангларга урғу берилган, Истанбул Шарқ ва Ғарб туташувчи, Осиё ва Европа ришталари боғланадиган маскан сифатида акс эттирилган.

УЕФА ЧЛ 1/8 финали биринчи ўйинлари 18 февраль куни старт олади. Бизнинг вақт билан эса ўйинлар 19 февраль тунида, соат 01:00 да бошланади:

1/8 финали дастлабки ўйинлари:


19.02.2020. соат 01:00

«Атлетико Мадрид» — «Ливерпуль»

«Боруссия Д» — «ПСЖ».


20.02.2020. соат 01:00

«Аталанта» — «Валенсия»

«Тоттенҳэм» — «РБ Лейпциг»


26.02.2020. соат 01:00

«Челси» — «Бавария»

«Наполи» — «Барселона»


27.02.2020. соат 01:00

«Лион» — «Ювентус»

«Реал Мадрид» — «Манчестер Сити»

Ушбу босқич жавоб ўйинлари 17 мартдаги учрашувлар билан якунига етади.

Маълумот учун: 2019/2020 мавсуми финали 30 май куни Истанбулдаги «Олимпия» стадионида ўтказилади. Ушбу стадионда 2005 йили УЕФА ЧЛ финалида «Ливерпуль» ва «Милан» тўқнашган — (3:3). Пенальтилар сериясида ғолиб чиққан инглизлар ўз тарихларида бешинчи марта совринга эга чиқиб, уни ўзлари билан олиб кетишганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг