Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Туркман эртаги «ўхшамай» қолди

Туркман эртаги «ўхшамай» қолди

Фото: «the-afc.com»

Бирлашган Араб Амирликларида футбол бўйича Осиё Кубоги гуруҳ босқичининг 1-тур баҳслари ўтказилмоқда. Ўзбекистон МТЖ жой олган «F» гуруҳида бироз аввал Япония — Туркманистон учрашуви якунига етди.

Японлар яққол фаворит саналган ушбу баҳсда кутилмаганда учрашувнинг 27-дақиқасида туркманлар ҳисобни очди. Арслонмурод Амоновнинг узоқ масофадан берган суперзарбасини япон дарвозабони қайтара олмади.

Шу тарзда биринчи бўлим туркманлар ғалабаси билан якунланди. «Туркман эртаги» узоқ давом этмади, иккинчи таймнинг бошлариданоқ японлар ташаббусни қўлга олди ва кетма-кет голлар уриб, устунликни ўз томонларига оғдиришди.

Учрашувда Туркманистон яна бир гол уришга эришди, аммо бу уларни мағлубиятдан қутилиб қолишига етарли бўлмади.

Осиё кубоги. «F» гуруҳи

Япония — Туркманистон 3:2

Голлар: Арслонмурод Амонов (27, 0:1), Юя Осако (56, 1:1), Юя Осако (60, 2:1), Доан Ритсу (71, 3:1), Аҳмет Атаев (79-пен, 3:2).

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг