Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тошкент шаҳар жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси энг яхши ҳудуд бўлди. Энг яхши ташкилотчи?!

Тошкент шаҳар жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси энг яхши ҳудуд бўлди. Энг яхши ташкилотчи?!

Маълумки, Вазирлар Маҳкамасининг 2019-йил 7-январдаги «Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ходимларининг жисмоний тарбия ва спорт билан мунтазам шуғулланишини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 6-сонли қарорига мувофиқ Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги томонидан танлов ўтказиш белгиланган эди.

Унга кўра, ташкилотларнинг барча бўлинмаларида ташкил этилган соғломлаштириш, жисмоний тарбия ва спорт машғулотларини мунтазам равишда ўтказганлиги ҳамда аҳолининг кенг қатламлари ўртасида оммавий спортни ривожлантириш, оммавий спорт тадбирларини ташкил этганлиги учун номинациялари бўйича ғолиблар аниқланди.

Танлов иккита йўналиш бўйича ўтказилди. «Ташкилотларнинг барча бўлинмалари миқёсида ташкил этилган соғломлаштириш, жисмоний тарбия ва спорт машғулотларини мунтазам равишда ўтказганлиги» номинациясида ғолибни аниқлашда қуйидаги мезонларга жиддий эътибор қаратилди:

— ходимларнинг иш вақти давомида 3 маҳал ишлаб чиқариш гимнастикаси билан шуғулланиши;
— ташкилотлар тизимидаги муассасалар ўртасида оммавий спорт мусобақалари ташкил этилганлиги;
— аҳолининг кенг қатламлари ўртасида соғломлаштириш, жисмоний тарбия, оммавий спорт ишларини ташкил этганлиги;
— ташкилотларда оммавий спортни тарғиб қилиш ва ходимларнинг жисмоний тарбия билан шуғулланишларига шарт-шароитлар яратиш мақсадида тегишли ҳужжатлар ишлаб чиқилганлиги;
— ташкилотларнинг Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги веб-сайтларида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилувчи роликлар жойлаштирилганлиги;
— ташкилотларда ходимларнинг жисмоний тарбия билан шуғулланишлари учун махсус спорт комплексларини (тренажёр, фитнес заллар ва бошқалар) ташкил этилганлиги.

«Ташкилотларнинг барча бўлинмалари миқёсида ташкил этилган соғломлаштириш, жисмоний тарбия ва спорт машғулотларини мунтазам равишда ўтказганлиги учун» номинациясида Тошкент вилояти томонидан тавсия этилган «Махам-Чирчиқ» акционерлик жамияти ғолиб, деб топилди. Улар 100 баллик тизимда 85 балл жамғаришди. Навоий вилоятидан тавсия этилган Навоий кон-металлургия комбинати жамоаси эса 65 балл билан иккинчи бўлди. Кучли учликни Қашқадарё вилояти номзоди якунлаб берди.

«Аҳолининг кенг қатламлари ўртасида оммавий спортни ривожлантириш, оммавий спорт тадбирларини ташкил этганлиги учун» номинациясида ғолиблик учун вазирликнинг ҳудудий бошқармалари кураш олиб боришди. Ушбу номинацияда ҳам ғолиб 100 баллик тизимда аниқланди. Бунда 1-ўринни 65 балл билан Тошкент шаҳар жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси эгаллаган бўлса, кучли учликдан Қашқадарё ва Хоразм вилоятлари жой олишди.

2019 йил якунлари бўйича танлов ғолиблари «Жисмоний тарбия ва спорт аълочиси» кўкрак нишони ҳамда Ўзбекистон Республикасида ўрнатилган энг кам иш ҳақининг 50 баравари миқдорида пул мукофотлари билан тақдирланади. Ғолибларни тантанали тақдирлаш маросими эса яқин кунларда вазирлик биносида ўтказилади.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги
Матбуот котиби

Манба: minsport.uz

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг