Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкент марафонида 5 километр масофага ўтказилган баҳс ғолиблари маълум

Тошкент марафонида 5 километр масофага ўтказилган баҳс ғолиблари маълум

Фото: «Olympic.uz»

Хабар берганимиздек, бугун пойтахтимизда “Наврўз” байрамига бағишлаб халқаро ярим марафон ташкил қилинди. Ушбу тадбир доирасида 5 километр масофага ҳам беллашув ўтказилиб, ғолиб ва совриндорлар номи аниқлаб олинди.

Унга кўра, эркаклар ўртасидаги баҳсда Отабек Тошқувватов марра чизиғини биринчи бўлиб кесиб ўтди. Қизлар ўртасида эса Азизахон Мирзаакбаровага тенг келадигани топилмади. Батафсил:
“Наврўз” марафони. 5 км, эркаклар.
1. Отабек Тошқувватов – 16:41
2. Ҳумоюн Маҳкамов – 16:54
3. Хуршид Аҳмадалиев – 16:57

“Наврўз” марафони. 5 км, қизлар.
1. Азизахон Мирзаакбарова – 18:56
2. Шоҳсанам Хуррамова – 19:03
3. Маржона Баратова – 19:19

Бироздан сўнг 21 километр масофага ўтказилган асосий беллашувда стартга чиққанлар марра чизиғини кесиб ўтишади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг