Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Спортчи рақибини финишгача суяб келди

Спортчи рақибини финишгача суяб келди

Фото: «РенТВ»

Доҳа (Қатар)даги енгил атлетика бўйича жаҳон чемпионатининг 5000 метрга югуриш саралаш беллашувларида Гвинея-Бисау шарафини ҳимоя қилаётган Браима Сункар Дабо арубалик рақиб спортчи — мазаси қочиб қолган Жонатан Басбига финишгача етиб олишда ёрдам кўрсатди.

Дим ҳаво туфайли тобини йўқотган арубалик спортчи жуда секин ҳаркатланишни бошлаган. Финишга етиб келишиям даргумон эди. Аммо охирги айланани босиб ўтаётган Браима Сункар Дабо бефарқ ўтиб кетмади ва рақибини суяб олганича финишгача олиб келди. Томошабинлар уларни олқишлар остида қарши олишди.

Шу босқичдаги югуришда эфиопиялик Селемон Барега ғолиб чиқди (13 дақиқа 24,69 сония). Дабо эса 18 дақиқа ва 10,87 сония билан ўз шахсий рекордини янгилади. Басбининг натижаси ҳисобга олинмади, елкадош ҳар икки спортчи бу югуриш мусобақаларида ўз мамлакатлари шарафини ҳимоя қилаётган ягона спортчилар эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг