Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Sport TV» Германия чемпионати трансляция ҳуқуқини қўлга киритди

«Sport TV» Германия чемпионати трансляция ҳуқуқини қўлга киритди

Фото: 2019-god.com

«Sport» телеканали футбол бўйича Германия чемпионати ўйинларини намойиш этиш ҳуқуқини қўлга киритди. Бу ҳақда телеканал директори Зоҳид Каримов ижтимоий тармоқдаги саҳифаси орқали хабар бериб ўтган.

«Узоқ давом этган музокаралардан сўнг футбол бўйича Германия чемпионатининг намойиш ҳуқуқини қўлга киритдик. Бугундан Бундеслига баҳслари «Sport» телеканалида намойиш этилади», — дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, бугун Германия чемпионати 2-тури доирасида «Кёлн» — «Боруссия Д» ўйини бўлиб ўтади. Учрашув Тошкент вақти билан соат 23.30да бошланиши кўзда тутилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг