Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Sport TV» бугун қайси ўйинни жонли кўрсатади — Ўзбекистон U-23 ёки «Бунёдкор»?

«Sport TV» бугун қайси ўйинни жонли кўрсатади — Ўзбекистон U-23 ёки «Бунёдкор»?

Фото: Миллий Олимпия қўмитаси

Бугун Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Осиё чемпионатида ўта муҳим бўлган баҳсда майдонга тушади. Олимпиячиларимиз Токио Олимпиадаси йўлланмаси учун Саудия Арабистонига қарши ўйнаши лозим.

Шу билан бирга «Бунёдкор» клуби ҳам Осиё Чемпионлар лигасининг иккинчи саралаш босқичи доирасидан ўрин олган учрашувда Ироқнинг «Аз-Завра» клубига қарши майдонга чиқади.

«Жар» стадионида бўлиб ўтадиган беллашув соат 14:00да бошланади. Таиландда давом этаётган 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионати ярим финалидаги Ўзбекистон ОТЖ иштирокидаги ўйин эса 15.15да бошланиши лозим.

Олимпиада йўлланмасини тақдим қиладиган мазкур ўйиннинг аҳамияти юқори бўлгани сабабли «Спорт» телеканали Саудия Арабистони – Ўзбекистон учрашувини тўғридан-тўғри эфирда намойиш қилишни режалаштирган. Бу ҳақда «Бунёдкор» клуби матбуот хизмати хабар бериб ўтди.

«Бунёдкор» - «Аз-Завра» ўйини эса, кечки 22:00да ёзиб олинган ҳолда намойиш этилади. Шу боис жамоа ишқибозларидан «Жар» стадионига ташриф буюриб, футболчиларни қўллаб-қувватлаб туришингизни сўраб қоламиз!

Манба: fcbunyodkor.com

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг