Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Сирдарё ҳокими Олимпиада йўлланмаси учун курашаётганларга 10 миллион, мураббийига 5 миллион сўм мукофот ваъда қилди

Сирдарё ҳокими Олимпиада йўлланмаси учун курашаётганларга 10 миллион, мураббийига 5 миллион сўм мукофот ваъда қилди

7 октябр куни Сирдарё вилоят ҳокимлигида ўтказилган бошқарув аппарат йиғилишида вилоят ҳокими Ғофуржон Мирзаев томонидан спортчилар ва мураббийларга мукофот ваъда қилинди.

Ғофуржон Мирзаев 2020 йил Токио шаҳрида ўтказиладиган Олимпия ўйинларида қатнашиш лицензиясини қўлга киритиш мақсадида кураш олиб бораётган Сирдарё вилояти спортчиларига 10 миллион сўмдан, уларнинг мураббийларига эса 5 миллион сўмдан пул мукофотлари берилишини эълон қилди. Бу ҳақда мазкур йиғилишда иштирок этган вилоят Ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси бошлиғи Фарход Боқиев хабар бермоқда.

«Олимпия ўйинларида қатнашиш учун лицензияни қўлга киритган вилоятимиз спортчилари ва уларнинг мураббийлари ҳақида тез орада батафсил маълумот берилади», — дейилади хабарда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг