Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Шуҳратбек Абдураҳмонов яна бир лавозимни эгаллади

Шуҳратбек Абдураҳмонов яна бир лавозимни эгаллади

Фото: Андижон вилояти ҳокимлиги

Ўзбекистон Аралаш жанг санъатлари федерацияси (ММА) Андижон вилоят бўлимининг навбатдаги конференцияси бўлиб ўтди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Конференцияда Ўзбекистон Аралаш жанг санъатлари федерацияси Андижон вилоят бўлимининг раҳбари сайланди. Ушбу лавозимга вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов номзоди овозга қўйилди ва делегатлар томонидан бир овоздан маъқулланиб, у Ўзбекистон аралаш жанг санъатлари ассоциацияси Андижон вилоят бўлими раҳбари этиб тайинланди.

Ассоциацияга ижро директор этиб Нозимжон Тўйчиев тасдиқланди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда янги аралаш жанг санъати федерацияси ташкил қилинганига кўп вақт бўлгани йўқ. Федерацияга Отабек Умаров президент этиб тайинланганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг