Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Шомуродовдан дубль. Ўзбекистон термаси Сурияни мағлуб этди

Шомуродовдан дубль. Ўзбекистон термаси Сурияни мағлуб этди

Фото: ЎФА матбуот хизмати

Ўзбекистон миллий терма жамоаси Сурияга қарши ўртоқлик ўйинини ўтказди. «Миллий» стадионда бўлиб ўтган учрашувда Эктор Купер шогирдлари ғалаба қозонишди. Бу учрашувда асосий таркибда мақдонга туширилган Элдор ўзини кўрсатди.

Учрашувнинг дастлабки дақиқалариданоқ ҳисоб очилди. Одил Аҳмедовнинг аниқ пасидан сўнг Элдор Шомуродов дарвозабон билан яккама-якка чиқиб, тўпни унинг оёқлари орасидан ўтказиб гол урди.

Навбатдаги гол биринчи тайм охирларида урилди. Жалолиддин Машариповнинг аниқ узатмасини яна Элдор Шомуродов кўкка совурмади. Бу сафар ҳам у чиройли гол муаллифи бўлди.

Иккинчи таймда Эктор Купер таркибда бир қатор ўзгаришлар қилди ва таркибдаги деярли барча футболчини синовдан ўтказиб олди. Ҳисоб эса ўзгармади.

Ўзбекистон – Сурия 2:0

Голлар: Элдор Шомуродов (3, 42).

Ўзбекистон: Элдор Суюнов, Фаррух Сайфиев (Олег Зотеев, 73), Ислом Тўхтахўжаев, Анзур Исмоилов, Даврон Ҳошимов, Одил Ҳамробеков (Фозил Мусаев, 60), Остон Ўрунов (Икром Алибоев, 60), Одил Аҳмедов (Хуршид Ғиёсов, 75), Қувондиқ Рўзиев (Достон Ибрагимов, 66), Жалолиддин Машарипов, Элдор Шомуродов (Игорь Сергеев, 78).

Сурия: Иброҳим Алма, Муаид ал-Ажан, Умро ал-Миданий (Шииб ал-Али, 46), Амро Женаит, Томир Муҳаммад, Холид ал-Мубайи, Аҳмад Ашкар, Аҳмад ал-Аҳмад (Фирос ал-Хатиб, 64) Муҳаммад ал-Мармур (Ҳамид Мидо, 84), Маҳмуд ал-Моас (Абдулмалик ал-Анизан, 76), Муҳаммад ал-Воҳид.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг