Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Шомуродовда яна бир рақобатчи бўлади

Шомуродовда яна бир рақобатчи бўлади

«Рома» устози Жозе Моуриньо жамоанинг ҳужум чизиғини кучайтириш мақсадида Норвегиянинг «Будё-Глимт» клуби форварди Эрик Ботхеймни олиб келмоқчи.

Бу футболчи Конференциялар лигаси гуруҳ босқичида римликларга қарши ўтказилган икки учрашувда учта гол ва учта голли пас муаллифи бўлди. Унинг истеъдоди портгулиялик мутахассисни беэътибор қолдирмаган.

«Рома» ҳужум чизиғида шундоқ ҳам рақобат кучли ҳисобланади. Асосий ҳужумчи Тэмми Абрахам бўлса, сўнг Элдор Шомуродов, Борха Майораль, Карлес Перес ҳамда Стефан Эл-Шаарави ҳужум чизиғи вакиллари ҳисобланишади. Агар Ботхейм олиб келинадиган бўлса, рақобат янада кучаяди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг