Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Жангга бир кун қолганда Шоҳжаҳоннинг рақиби ўзгарди

Жангга бир кун қолганда Шоҳжаҳоннинг рақиби ўзгарди

Профессионал боксчимиз Шоҳжаҳон Эргашев эртага Россиянинг Краснодар шаҳрида фаолиятидаги навбатдаги жангини ўтказади. Мазкур баҳсда ҳамюртимизга аргентиналик Назарено Гастон Руиз рақиблик қилади.

Бунгача Эргашев угандалик Бадру Лусамбия билан жанг ўтказиши белгиланганди. Аммо, бир неча кун олдин Шоҳжаҳоннинг рақиби ўзгарди, деб хабар бермоқда Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати.

Маълумот учун, Шоҳжаҳон шу кунгача профессионал рингда 15 маротаба жанг ўтказган ва уларнинг барчасида ғалаба қозонган. Баҳсларнинг 14 тасида у рақибларини муддатидан олдин мағлуб этган. Руиз эса бунгача 49 маротаба рингга кўтарилган ва уларнинг 32 тасига ғалаба қозонган (11 та нокаут). 17 маротаба имкониятни бой берган (2 та нокаут).

Жанг эртага, 14 декабрь куни Краснодардаги «Олимп» спорт саройида бўлиб ўтади. Шоҳжаҳон ҳозирда ўз вазн тоифасида WBA International чемпионлик камари соҳиби бўлиб турибди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг