Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Шоҳжаҳон ва Шаҳрам ўртасида жанг бўлиши мумкин! (видео)

Шоҳжаҳон ва Шаҳрам ўртасида жанг бўлиши мумкин! (видео)

Фото: «Sports.uz»

Мамлакатимизда шу кунларда янги йил байрами шукуҳи кезиб юрибди. Байрам арафасида ўзбек бокс оламида ажойиб ҳодиса юз берди, дейилади «Sports.uz» хабарида.

Пойтахтимиз ресторанларининг бирида ўзбек профессионал боксининг икки ёрқин юлдузи — енгилмас ва нокаутчи Шоҳжаҳон Эргашев ҳамда Шаҳрам Ғиёсов ўзаро тўқнаш келиб қолди.

Нашр мухбири ушбу учрашув тўғрисида Шоҳжаҳондан изоҳ сўраган.

«Ҳа биз учрашдик, бу воқеа қачонлардир содир бўлиши керак эди. Агарда промоуторларимиз келиша олса, ўртамизда жанг бўлиши мумкин. Бу жанг албатта Ўзбекистонда ўтади. Шаҳрам ҳам жангга тайёр ва ўтказишга қарши эмас», – дейди Шоҳжаҳон Эргашев.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг