Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Шоҳжаҳон Эргашев мексикалик рақибини 1-раунддаёқ рингга қулатди (видео)

Шоҳжаҳон Эргашев мексикалик рақибини 1-раунддаёқ рингга қулатди (видео)

Профессионал бокснинг супер енгил (-63,5 кг) вазн тоифасида жанг олиб борадиган Шоҳжаҳон Эргашев (18-0, 16 КО) навбатдаги жангини ҳам ғалаба билан якунлади.

Бироз аввал якунига етган жангда Шоҳжаҳон мексикалик 29 ёшли боксчи Адриан Эстреллани (29-5, 24 КО) 1-раундаёқ рингга қулатди. Рақиб тана қисмига берилган кучли зарбадан сўнг қаттиқ оғриқ сабабли жангни давом эттира олмади.

Эслатиб ўтамиз, Шоҳжаҳон Эргашев профбоксдаги 18 та жангида ғалаба қозонган. 16 та жангда рақибларини нокаут эвазига таслим қилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг