Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Шоҳжаҳон Эргашев мексикалик боксчига қарши жанг ўтказади

Шоҳжаҳон Эргашев мексикалик боксчига қарши жанг ўтказади

Профессионал бокснинг супер енгил (-63,5 кг) вазн тоифаси вакили ўзбекистонлик Шоҳжаҳон Эргашев (16 та жанг, 16 та ғалаба, 14 та нокаут) 23 август куни АҚШда ўзининг 17-жангини ўтказади. Бу ҳақда «Olamsport» хабар берди.

Шоҳжаҳон ўша куни мексикалик Абдиел Рамиресга (29 та жанг, 24 та ғалаба, 4 та мағлубият, 1 та дуранг, 22 та нокаут) қарши рингга кўтарилади.

Шоҳжаҳон Эргашев охирги жангини 9 июнь куни россиялик Максим Чурбановга (13 та жанг, 8 та ғалаба, 4 та мағлубият, 1 та дуранг) қарши ўтказиб, уни нокаутга учратганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг