Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Шоҳжаҳон Эргашев жанг олдидан кутилмаган муаммога дуч келди

Шоҳжаҳон Эргашев жанг олдидан кутилмаган муаммога дуч келди

Фото: «Sports.uz»

Хабарингиз бор, енгилмас боксчимиз Шоҳжаҳон Эргашев Тошкент вақти билан 29 апрель тонгида чемпионлик камари учун хитойлик Жиминг Ванг билан жанг ўтказади.

«Sports.uz» нашри хабар беришича, нокаутчи боксчимиз вазн тортиш маросимидан ўта олмаяпти. Боиси, Эргашевнинг вазни белгиланган 63,5 кгдан юқори чиқмоқда ва бу борадаги муаммони ҳал этиш учун ҳамюртимизга 2-3 соат вақт берилган. Шундан сўнг қайта вазн тортиш маросими ташкиллаштирилади.

Эслатиб ўтамиз, Шоҳжаҳон ва Жим ўртасидаги жанг Тошкент вақти билан 29 апрел куни соат 04.45 да бошланиши режалаштирилган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг