Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«YouTube» таниқли блогерни ирқчиликда гумон қилиб, каналини ёпиб қўйди

«YouTube» таниқли блогерни ирқчиликда гумон қилиб, каналини ёпиб қўйди

Фото: «GoodFon»

«YouTube» видеохостинги сунъий интеллекти хорватиялик таниқли шахмат блогери Антонио Радичнинг каналини блоклаб қўйди: унинг партиялар ҳақида мушоҳадаларини компьютер ирқий камситиш ва таҳдидлар ўрнида қабул қилган.

Радич ўз каналида турли шахмат партияларини муҳокама қилиб боради, Хикару Накамуранинг ўйини муҳокама қилинган видеони жойлаганидан сўнг канал блокка тушиб қолган, ёзмоқда «Daily Mail».

Кейин маълум бўлишича, таҳлиллар «YouTube» шахмат каналларидаги сунъий интеллект 82 фоизини «зарарли» деб топган  680 000 та шарҳда ҳеч қандай ирқий камситиш ҳақида гап кетмаган, шунчаки «қоралар», «оқлар», «ҳужум», «хавф» сингари шахмат атамалари ишлатилган, холос.

Ютуб техник хизмати блоклаш сабабини изоҳламади, бироқ орадан 24 соат ўтиб канал яна очилган.

Антонио Радич 2007 йилдан бери каналини юритиб келади, обуначилари сони 700 минг нафардан зиёд.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг