Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Шаҳобиддин Зоиров жароҳати сабаб Таиланддаги турнирни ўтказиб юборади

Шаҳобиддин Зоиров жароҳати сабаб Таиланддаги турнирни ўтказиб юборади

Фото: Миллий Олимпия қўмитаси

Хабар берганимиздек, 20-27 июль кунлари Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида бокс бўйича «Қирол кубоги» номли халқаро мусобақа бўлиб ўтади. Бўлажак турнир олдидан терма жамоамиз таркибида жиддий йўқотиш рўй берди.

Гап шундаки, унда -52 килограмм вазн тоифасида жанг қилиши кўзда тутилган Рио Олимпиадаси чемпиони Шаҳобиддин Зоиров кичик жароҳати сабаб Таиландга бормайдиган бўлди. Унинг ўрнига бу вазнда ҳеч қайси спортчимиз қатнашмайди. Шу тариқа, «Қирол кубоги»да 13 нафар боксчимиз иштирок этадиган бўлди. Таркибни яна бир эслатиб ўтамиз:

Эркаклар:
-49 кг: Нодиржон Мирзаҳмедов
-56 кг: Абдумалик Халаков
-60 кг: Шунқор Абдурасулов
-64 кг: Шукуржон Раҳимов
-69 кг: Иқболжон Холдаров
-75 кг: Фанат Қаҳрамонов
-81 кг: Дилшодбек Рўзметов

Аёллар:
-48 кг: Гуласал Султоналиева
-51 кг: Ситора Шодгарова
-57 кг: Маҳлиё Ҳабибуллаева
-60 кг: Ёдгорой Мирзаева
-69 кг: Мафтунахон Мейлиева
-75 кг: Мавлуда Мавлонова

Делегациямиз эртага Бангкокка учиб кетади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг