Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Рустам Иноятовга ITF махсус мукофоти берилди

Рустам Иноятовга ITF махсус мукофоти берилди

Фото: «Xabar.uz»

Жорий йилнинг 1 декабрь куни Филиппиннинг Манила шаҳрида Осиё теннис федерациясининг йиллик конгресси бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон Теннис федерацияси матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Ўзбекистон Теннис федерацияси матбуот хизмати

Конгрессда Халқаро теннис федерацияси президенти Дэвид Хаггерти фахрий меҳмон сифатида қатнашиб, тақдирлаш маросимида Ўзбекистон Теннис федерациясига «Жаҳон тенниси ривожланишидаги улкан юксалиш учун» махсус мукофотини топширди.

Шунингдек, Ўзбекистон Теннис федерацияси президенти Рустам Иноятовга «Ўзбекистон теннисининг ривожига қўшган беқиёс ҳиссаси ва теннисга кўп йиллик садоқати учун» алоҳида махсус мукофоти берилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг