Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Рўзиқул Бердиев ва Вадим Абрамов Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси билан учрашди

Рўзиқул Бердиев ва Вадим Абрамов Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси билан учрашди

Хабар берганимиздек, Таиландда ўтаётган футбол бўйича U-23 Осиё чемпионатида терма жамоамизни қўллаб-қувватлаш учун таниқли мураббийларимиз Рўзиқул Бердиев ҳамда Вадим Абрамов бугун Таиландга етиб келишди. Ҳар икки мутахассис бироз аввал терма жамоамиз вакиллари билан учрашиб, уларни руҳлантирдилар.

«Йигитлар, биз Тошкентда барча ўйинингизни кўриб турдик. Ҳа, Кореяга қарши ўйин қийин бўлди. Лекин мусобақани кузатиб бораётган мутахассис сифатида шуни айта оламанки, бошқа ҳеч бир жамоанинг сиздан устун жойи йўқ. Жаноб Друлович яхши мураббий. Ишонамизки, ундаги бор тажриба керакли натижага эришиш учун етарли. Буёғига ҳар бир рақибни «янчиб» ташлаш керак. Насиб қилса, Кореядан финалда реванш оламиз», – деди «Насаф» бош мураббийи Рўзиқул Бердиев.

«Барчангизнинг имкониятингизни яхши биламиз. Сиз ўзбек футболи тарихида янги саҳифа очишга жуда яқин турибсиз. Буёғига ҳам бўшашмасдан фақат олға ҳаракат қилиш керак. Уйда ота-онангиз ва халқимиз ғалаба кутмоқда», – деди Ўзбекистон МТЖ ва «Бунёдкор» клуби бош мураббийи Вадим Абрамов.

Таъкидлаш жоиз, мураббийлар эртага терма жамоамизнинг БААга қарши баҳси олдидан йигитларни қўллаб-қувватлаш учун келган ва Любинко Друлович бошчилигидаги мураббийлар штабининг фаолиятига асло ҳалал беришмайди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг