Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Роналду «Instagram»да «Ювентус»даги маошидан кўра кўпроқ пул ишлаб топди

Роналду «Instagram»да «Ювентус»даги маошидан кўра кўпроқ пул ишлаб топди

Фото: «Globallookporess.com»

«Ювентус» ҳужумчиси Криштиану Роналду сўнгги бир йил ичида «Instagram»да энг кўп пул ишлаб топган спортчилар рўйхатида етакчилик қилмоқда, дея хабар берди «Foxsports».

Нашрнинг маълум қилишича, форварднинг умумий даромади 50,3 миллион долларни ташкил этди. Бир йил ичида у ижтимоий тармоққа 43та  рекламали пост жойлаб, ҳар биридан 1,17 миллиондан олган. Шу тариқа, Роналдунинг «Instagram»даги даромади «Ювентус»даги окладидан ҳам ошиб кетди. Туринликлар билан тузган шартномасига кўра 33 миллион доллар олади.

Иккинчи ўринни «Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси забт этди. У «Instagram»да 30,4 миллион доллар ишлаб олган. Кучли учликка ҳиндистонлик крикет ўйинчиси Вират Кохли якун ясаб берган (15,7 миллион). Тўртинчи ўринни Дэвид Бекхэм (11,6 миллион), бешинчи ўринни эса Неймар (8,1) эгаллади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг