Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Роналду голга айлантира олмаган пенальти «Ювентус»ни ғалабадан маҳрум этди

Роналду голга айлантира олмаган пенальти «Ювентус»ни ғалабадан маҳрум этди

Фото: «112 Украина»

Италия чемпионатининг (А Серия) 12-турида Туриннинг «Ювентус» клуби ўз майдонида «Аталанта»ни қабул қилди.

Ўйин 1:1 ҳисобида тугади.

Федерико Кьези биринчи таймда урган гол (29-дақиқа) аввалига туринликларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. «Аталанта»нинг голи муаллифи эса Ремо Фройлер бўлди (57-дақиқа).

61-дақиқада «Аталанта» дарвозаси томон ўн бир метрлик жарима зарбаси белгиланди, бироқ Криштиану Роналду бу имкониятдан фойдалана олмади.

«Ювентус» 24 очко тўплаб, турнир жадвалида учинчи ўринда бормоқда, «Аталанта» 18 очко билан 8-ўринда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг