Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Реал» сафарда «Реал Соседад»ни мағлуб этди ва Ла лигада биринчи ўринга кўтарилди

«Реал» сафарда «Реал Соседад»ни мағлуб этди ва Ла лигада биринчи ўринга кўтарилди

Испания чемпионати 30-турида Мадриднинг «Реал» клуби сафарда «Реал Сосьедад»га қарши майдонга тушди ва оғир кечган учрашувда 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Учрашувнинг асосий воқеалари иккинчи бўлимда ривожланди. 50-дақиқада Серхио Рамос пеналтидан ҳисобни очди, орадан бироз вақт ўтиб Аднан Янузай томонидан киритилган гол офсайд туфайли бекор қилинди.

70-дақиқада Бензема ҳисобни 2:0 кўринишига келтирди. 83-дақиқада Микел Мерино томонидан киритилган жавоб голи вазиятни ўзгартириш учун етарли бўлмади.

Реал Сосьедад – Реал Мадрид 1:2 (0:0, 1:2)
Голлар: 0:1 – 50, пенальти Рамос, 0:2 – 70 Бензема, 1:2 – 83 Мерино.
Реал Соседад – Ремиро, Горосабел (Элустондо, 60), Льоренте, Ле Норман, Монреал, Субелдия (Субименди, 80), Мерино, Порту, Эдегор (Лопес, 79), Ойарсабал (Янузай, 60), Исак (Виллиан Жозе, 79).
Реал Мадрид – Куртуа, Карвахал, Варан, Рамос (Милитао, 60), Марсело (Менди, 89), Вальверде (Модрич, 89), Каземиро, Кроос, Хамес (Асенсио, 78), Бензема (Мариано Диас, 78), Винисиус Жуниор.
Огоҳлантиришлар: Субелдия (16), Каземиро (21), Горосабел (28), Лоренте (48), Модрич (90), Мерино (90).

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг