Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Реал» Неймар учун «ПСЖ»га 120 млн. евро ва икки нафар ўйинчисини бермоқчи

«Реал» Неймар учун «ПСЖ»га 120 млн. евро ва икки нафар ўйинчисини бермоқчи

Фото: «Marca»

Мадриднинг «Реал» клуби «Пари Сен-Жермен»га янги таклиф билан чиқди —  120 млн. евро ва икки нафар ўйинчисини бермоқчи.

Манбага кўра, 27 ёшли бразилиялик ҳужумчи эвазига икки футболчи — сербиялик форвард Лука Йович ҳамда коста-рикалик дарвозабон Кейлор Навас, шунингдек, 120 млн. евро таклиф этилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 21 ёшли Йович «Реал»га шу йил ёзида 60 млн. евро эвазига келиб қўшилганди, бироқ у Зайниддин Зиданда яхши таассурот қолдира олмади. Тибо Куртуа келганидан бери захирада ўтириб қолган 32 ёшли Кейлор Наваснинг ўзи жамоа раҳбариятидан бошқа жамоага кетишга рухсат сўраган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг