Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Равшан Эрматов ЎФАни Умид Аҳмаджонов бошқарган вақтда ижобий ўзгаришлар бўлганини тан олди

Равшан Эрматов ЎФАни Умид Аҳмаджонов бошқарган вақтда ижобий ўзгаришлар бўлганини тан олди

Фото: ЎФА матбуот хизмати

ЎФА вице-президенти Равшан Эрматов матбуот вакиллари билан бўлган учрашув вақтида ҳакамлик, ОФК ва ФИФА билан алоқалар ҳақида фикр билдирди. Шу билан бирга Эрматов ўзбек футболини Умид Аҳмаджонов бошқарган вақтда ижобий ўзгаришлар бўлганини айтиб ўтди.

«Ҳакамлик ислоҳотга муҳтож бўлиб қолган, буни тан олиш лозим. Ҳакамликни ҳаваскорликдан бошлаб бўлмайди. Биз бу соҳани профессионал даражага олиб чиқмоқдамиз, аммо ҳаваскорлар бузиб қўймоқда.

Ҳаваскор ҳакам ким? У заводда ёки бошқа жойда ишлаши мумкин. Профессионал ҳакам эса ўз касбини мукаммал эгаллаш учун маҳоратини ошириб боради, майдонда шуғулланади.

Бу борада натижани яхшилаш учун ҳакамларни ОФК ва ФИФА талабига жавоб берадиган тизим яратиш устида иш олиб бормоқдамиз. Ҳозир ҳам шундай ҳаракат бор, аммо бу тизимли эмас.

Менга олдинги раҳбарлардан қандай мерос қолди? Аввало уларнинг барчасига раҳмат айтмоқчиман. Мираброр Усмонов футбол раҳбариятига келгани ҳамоно тан олиб айтган эдики, мен футболга тушунмайман, аммо барча шароитни яратиб бераман, деганди. Мираброр Зуфарович ўз сўзининг устидан чиққанди.

Ундан кейин футболни бошқарган раҳбарият (Умид Аҳмаджонов - таҳририят изоҳи) даврида ҳам ижобий ўзгаришлар бўлди. Масалан, трансляция масаласида кўп ишлар амалга оширилди», — дейди Равшан Эрматов.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг