Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Эрматов, Қосимов, Кападзе, Абрамов ва Азиз Ҳайдаров Сардобага ёрдам кўрсатди

Эрматов, Қосимов, Кападзе, Абрамов ва Азиз Ҳайдаров Сардобага ёрдам кўрсатди

Бугун Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари Равшан Эрматов бошчилигидаги ўзбек футболи вакиллари Сирдарё вилоятида юз берган Сардоба фожеасидан зиён кўрган оилалар ҳолидан хабар олишди.

Ушбу хайрияда Ўзбекистон Миллий терма жамоаси бош мураббийи Вадим Абрамов, АГМК клуби бош мураббийи Миржалол Қосимов ҳамда яқин ўтмишнинг машҳур футболчилари Тимур Кападзе ва Азизбек Ҳайдаров иштирок этишди.

Вазиятга бефарқ бўлмаган футболчи ва мураббийлар томонидан катта миқдорда пул маблағлари хайрия қилинди. Бугун футболимиз вакиллари ушбу пул маблағлари ва озиқ-овқат маҳсулотлари, кийим кечаклардан иборат хайрия юкларини 300 та оилага тарқатишди.

Ўзбек футболининг машҳур вакиллари сардобалик аҳоли билан учрашиб, улар билан суҳбатлашган ҳолда руҳий далда беришга ҳаракат қилишди.

Ушбу хайрия жараёнида Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзолари ҳамда легионер футболчиларнинг ҳиссаси катта бўлганини таъкидлаб ўтиш зарур. Шунингдек, маҳаллий мураббийлар ва футболчилар ҳам жабрланган оилаларга ёрдам кўрсатишда фаол бўлишмоқда.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги
Матбуот хизмати

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг