Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Расман. «Барселона» Эрнесто Валвердени истеъфога чиқарди

Расман. «Барселона» Эрнесто Валвердени истеъфога чиқарди

«Барселона» клуби бош мураббийи Эрнесто Вальверде ўз лавозимидан бўшатилди. ESPN нашрининг хабар беришича, 55 ёшли мутахассис раҳбарият билан учрашган ва учрашув жараёнида ўзаро келишилган ҳолда шартнома бекор қилинган. Валверденинг истеъфоси расман эълон қилинди.

Унинг ўрнига 61 ёшли Кике Сетьен келади. У билан 2022 йилга қадар шартнома имзоланган. Эътиборли томони, «Бетис» клуби собиқ бош мураббийи фаолияти давомида бирорта ҳам соврин қўлга киритмаган.

Эслатиб ўтамиз, Вальверде «Барселона»ни 2017 йилда бошқара бошлагач, унинг қўл остида клуб икки маротаба Испания чемпиони бўлди.

Маълумот ўрнида, «Барселона» жорий мавсум турнир жадвалида биринчи ўринда бормоқда.

Манба: uff.uz

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг