Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Пўлат Бобожонов ўрнига унинг ўринбосари ЎФА вице-президенти бўлди

Пўлат Бобожонов ўрнига унинг ўринбосари ЎФА вице-президенти бўлди

Фото: Tribuna.uz

Бугун Ўзбекистон футбол ассоциациясида бўлиб ўтган навбатдан ташқари йиғилишда икки нафар вице-президент алмашди. Tribuna.uz хабарига кўра, Умид Аҳмаджонов ва Пўлат Бобожонов истеъфоси тасдиқланди.

Аввалроқ Аҳмаджонов ўрнига Равшан Эрматов биринчи вице-президент этиб сайлангани хабар қилинганди. ИИВ раҳбари Бобожоновнинг ўрнини эса унинг ўринбосари Муҳиддин Жўраев эгаллаган.

Полковник Муҳиддин Жўраев декабрь ойида Сирдарё вилояти ИИБ бошлиғи лавозимидан озод этилиб, Ички ишлар вазирининг Жамоат тартибини сақлаш бўйича ўринбосари этиб тайинланган эди.

Маълум бўлишича, шу йилнинг 15 июль куни Ўзбекистон футбол ассоциациясида муддатидан олдин ҳисобот-сайлови бўлиб ўтади. Унда ташкилот президенти Очилбой Раматов ўрнига бошқа раҳбар сайланиши мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг