Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Пахтакор»нинг афсонавий дарвозабони вафот этди

«Пахтакор»нинг афсонавий дарвозабони вафот этди

Юрий Пшеничников

Тошкентнинг «Пахтакор» клуби собиқ дарвозабони Юрий Павлович Пшеничников 79 ёшида оламдан ўтди. Бу ҳақида жамоа расмий сайти хабар берди.

«Жамоамиз тарихининг дастлабки йилларидан таркибга келиб қўшилган Пшеничников узоқ йиллар мобайнида «Пахтакор» дарвозасини ишонч билан қўриқлаб, ишқибозлар меҳрини қозонди. 1960-67 ва 1972 йилларда чемпионат баҳсларида 203 учрашувда майдонга тушди. Жами 250га яқин беллашувларда «Пахтакор» шаънини ҳимоя қилди.

Клубимиз ва ўзбек футболи тарихида энг яхши посбонлардан бири сифатида ўз номини ёздириб қўйди. Мураббийлик фаолиятида эса кўплаб клубларда ишлаб, шогирдлар тарбиялади.

«Пахтакор» футбол клуби Юрий Пшеничниковнинг оила аъзолари, яқинлари ва дўстларига ўз ҳамдардлигини билдиради. Унинг исми клубимиз тарихидан ўчмас ном олган ва доимо ёдимизда бўлади», дейилади хабарда.

Пшеничников Москванинг ЦСКА клуби билан СССР чемпиони (1970), «Пахтакор» билан СССР биринчи лигаси (1972) ғолиблигини қўлга киритган. 2006 йилда Ўзбекистон Республикаси ҳукумати томонидан «Шуҳрат» медали билан тақдирланган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг