Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистонлик спортчилар Таиланддаги очиқ чемпионатда 9 та медалга сазовор бўлди

Ўзбекистонлик спортчилар Таиланддаги очиқ чемпионатда 9 та медалга сазовор бўлди

Фото: Миллий гвардия матбуот хизмати

Жорий йилнинг 9-12 август кунлари Таиланднинг Паттайя шаҳрида бўлиб ўтган Жиу-житсу Таиланд Гран-при очиқ чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси 8 нафар спортчи таркибида муносиб иштирок этди ва 9та (2та олтин, 3та кумуш, 4та бронза) медалга сазовор бўлди.

Шу жумладан, жамоа таркибидаги Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Ҳарбий-техник институти ҳарбий хизматчилари 3та медал (К.Усмонов – 1та олтин, 1та бронза; И.Хасанов – 1 та кумуш)ни қўлга киритдилар. Бу ҳақда Миллий гвардия матбуот хизмати хабар берди.

Ушбу халқаро мусобақада ўз маҳоратларини намойиш этган 40 дан ортиқ давлат жамоалари орасида Ўзбекистон терма жамоаси 7-ўринни эгаллади.

Юртимизга қайтиб келган спортчиларимиз Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси томонидан И. Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида спортчиларнинг яқинлари ва оила аъзолари иштироки билан ҳарбий оркестр садолари остида кутиб олинди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг