Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистонлик курсант ММА камарига эга бўлди (видео)

Ўзбекистонлик курсант ММА камарига эга бўлди (видео)

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

7 апрель куни Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳридаги «Арча-бешик» спорт мажмуасида аралаш курашларнинг ММА йўналиши бўйича Гран-при туркумига кирувчи «Батир баши»  IV этно турнири бўлиб ўтди. 

Мазкур нуфузли турнирда 84 кг вазнлилар ўртасида Ўзбекистон шаънини Қуролли Кучлар академиясининг 4-босқич курсанти Бекзод Нурматов ҳамда  Абдулазиз Утамуродов ҳимоя қилишди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Абдулазиз Утамуродов қирғизистонлик рақиби Қодир Курстан уғлига қарши ўтказган жангида техник нокаут билан ғалабани қўлга киритди. Бекзод Нурматов эса яна бир Қирғизистон спортчиси Жакип Туганбаев билан кечган оғир баҳснинг иккинчи раундида оғритувчи усулни моҳирлик билан қўллаган ҳолда рақибидан қўли баланд келди. Финалга чиққан икки ҳамюртимиз ўзаро куч синаши керак эди. Аммо, Абдулазиз Утамуродов биринчи жангда оёқ қисмида олинган тан жароҳати ҳамда мураббийларнинг жангни олиб боришига қаршилиги сабаб тўлиқ ғалаба Бекзод Нурматовга берилди.

Бекзод Нурматов профессионал фаолиятидаги навбатдаги мусобақада аралаш курашларнинг ММА йўналиши бўйича Гран-при туркумига кирувчи «Батир баши» IV этно турнирининг камарини 8 апрель куни Ўзбекистонга олиб келади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг