Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистонда Спорт ишлари вазирлиги ташкил этилди. Шоакрам Исроилов унга раҳбар этиб тайинланди

Ўзбекистонда Спорт ишлари вазирлиги ташкил этилди. Шоакрам Исроилов унга раҳбар этиб тайинланди

Ўзбекистон Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси ўрнида Спорт ишлари вазирлиги ташкил этилди. Бу ҳақда «Xabar.uz» манбаси маълум қилди.

Маълум бўлишича, қўмита раиси Рустам Қурбонов бу лавозимдан озод этилган. У 2017 йилнинг февралидан буён қўмитани бошқариб келаётган эди.

Рустам Қурбонов.
Фото: Халқаро пресс-клуб

Янги ташкил этилган вазирликка Ўзбекистон Давлат жисмоний тарбия институтининг собиқ ректори, ЎФА собиқ вице-президенти Шоакрам Исроилов раҳбар этиб тайинланган. Миллий олимпия қўмитаси вице-президенти Ойбек Қосимов вазирнинг биринчи ўринбосари сифатида фаолият юритиши айтилмоқда. Аммо бу хабар ҳозирча расман ўз тасдиғини топгани йўқ.

Изоҳлар 2

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг