Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Ўзбекистон темир йўллари» раҳбари ЎФАга президент этиб сайланди

«Ўзбекистон темир йўллари» раҳбари ЎФАга президент этиб сайланди

Фото: ЎФА

Бугун, 25 январь куни Ўзбекистон футбол федерациясининг навбатдан ташқари ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтиши ҳақида хабар берган эдик.

«Xabar.uz» ахборот-таҳлилий порталининг махсус мухбири ушбу тадбирда иштирок этмоқда. Мухбиримизнинг хабар беришича, деярли бир ярим соат кеч бошланган бугунги конференцияда Бош вазирнинг биринчи ўринбосари — «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бошқаруви раиси Очилбой Раматов ЎФА президенти этиб сайланди.

Эслатиб ўтиш керак, Ўзбекистон футбол федерацияси энди Ўзбекистон футбол ассоциацияси деб номланади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг