Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистон тарихидаги илк Олимпиада чемпиони оламдан ўтди

Ўзбекистон тарихидаги илк Олимпиада чемпиони оламдан ўтди

Фото: Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати

Ўз номини ўзбек спорти тарихининг зарварақларига битган Лина Черязова 50 ёшида оламдан ўтди. Маҳоратли фристайлчимиз узоқ вақт оғир хасталик билан курашиб келаётган эди, деб хабар берди Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати.

Лина Черязова 1968 йил 1 ноябрь куни Тошкентда таваллуд топган. 1994 йили Норвегиянинг Лиллехаммер шаҳрида ўтказилган қишки Олимпия ўйинларида фристайлнинг акробатика йўналишида иштирок этиб, олтин медалга сазовор бўлган. Бу ҳозиргача Ўзбекистон вакилларининг қишки Олимпия ўйинларида қўлга киритган биринчи ва ягона медали сифатида таъкидлаб келинади. Шунингдек, Черязова 1993 йили жаҳон чемпионатида ҳам шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилган эди. Спортчимиз умрининг охирги йилларини онаси туғилган Россиянинг Новосибирск шаҳрида яшади.

Лина Черязова 1994 йили Ўзбекистонда хизмат кўрсатган спортчи, 1998 йили эса «Меҳнат шуҳрати» ордени ва «Ўзбекистон ифтихори» фахрий унвони билан билан мукофотланган.

«Xabar.uz» портали Лина Черязованинг яқинлари ва оила-аъзоларига чуқур ҳамдардлик билдиради.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг