Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистон стадионларида турникет ва бошқа замонавий технологиялардан фойдаланилади

Ўзбекистон стадионларида турникет ва бошқа замонавий технологиялардан фойдаланилади

Ўзбекистондаги саноқли стадионлар ОФК талабларига жавоб беради

Фото: the-uff.com

Ўзбекистон Футбол Федерацияси анжуманлар залида Суперлигада иштирок этадиган клублар стадионлари директорлари ва раҳбарлари иштирокида мажлис бўлиб ўтди. Бу ҳақда ташкилот расмий сайти хабар берди.

Йиғилишда Суперлига клублари стадионларига қўйилган талабларни бажариш юзасидан фикр алмашилган. ЎзПФЛ Бош директори Омон Ғофуров Суперлига клублари стадионларига қўйилган талаблар, камчиликлар ва бир қатор муаммолар ҳақида ўз фикрларини билдирган.

Янги мавсумда Суперлигада иштирок этадиган клублар стадионлари талабларга жавоб бериши учун барча камчиликилар бартараф этилиши керак. Эндиликда, стадионлардаги шароит ва камчиликлар учун клуб жавоб беради.

Айни дамда, фақат саноқли стадионлар ОФК талабларига жавоб беради. Кўпчилик стадионларда вазият яхши эмас. Стадионларда ёритгичлар, табло ва чим борасида муаммолар бор.

Мирсардор Алимов,

ЎзПФЛ Бош директори ўринбосари

Стадионлар раҳбарлари ҳам, бу борада янги мавсумда барча ишлар бажарилиши, камчиликлар бартараф этилиши борасида ишлар кетаётганлигини таъкидлашди. Йиғилишда, шунингдек, бир нечта бошқа муаммолар ҳам муҳокама қилинди. Стадионлар директорлари чипталар сотуви борасида клуб ва стадион янги тизимни ишга тушириш, турникет ва бошқа технологияларни қўллаши борасида фикр алмашишди.

Йиғилишдан сўнг иштирокчилар «Пахтакор» ҳамда «Бунёдкор» стадионларига ташриф буюриб, мазкур стадионлардаги инфратузилма ва шароитлар билан яқиндан танишишди. Суперлига клублари стадионларини янги мавсумда барча талабларга мос келиши учун амалга ошириладиган ишларни кўриб чиқиши, бу борада клублар стадионлари раҳбарияти Профессионал Футбол Лигасига ҳисобот бериб бориши борасида келишиб олинди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг