Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистон плей-оффга чиқди! Навбатдаги рақиб ким бўлади?

Ўзбекистон плей-оффга чиқди! Навбатдаги рақиб ким бўлади?

Аргентинада ўтказилаётган U20 жаҳон чемпионатидан ўрин олган Ўзбекистон ҳамда Гватемала ўртасидаги баҳс якунланди.

Сўнгги ҳал қилувчи баҳсни ишончли тарзда ўтказган Равшан Ҳайдаров жамоаси плей-офф масаласини ҳал қилди. Учрашувда илк бор асосий таркибда туширилган Шаҳзод Неъматжонов қаҳрамонга айланди.

Ўзбекистон U20 — Гватемала U20 2:0

Гол: 1:0 — 9, Шаҳзод Неъматжонов, 2:0 — 21, Шаҳзод Неъматжонов

Ўзбекистон U20: 12.Асрорбек Кенжаев, 3.Абдуқодир Ҳусанов, 4.Абубакир Ашуров, 6.Жаҳонгир Ўрозов, 8.Беҳрузбек Асқаров (15.Диёрбек Ортиқбоев, 65), 9.Шаҳзод Неъматжонов (17.Нодирбек Абдураззоқов, 71), 10.Умарали Раҳмоналиев, 11.Шерзод Эсанов, 13.Зафармурод Абдираҳматов (2.Иззатилло Пўлатов, 82), 14.Аббос Файзуллаев (7.Пўлатхўжа Холдорхонов, 46), 20.Маҳмуджон Маҳамаджонов (18.Саидафзалхон Аҳроров, 65)

Гватемала U-20: 12.Хорхе Морено, 2.Рэндалл Корадо, 5.Ариан Рецинос, 7.Даниэль Кардоза, 8.Нестор Кабрера, 9.Жеффри Баттес, 10.Архимидес Ордонес (19.Андерсон Виллагран, 46), 14.Жонатан Франко, 16.Иешуа Уризар, 18.Эдди Паленсия (11.Руди Мунос, 65), 20.Фигу Мотано

Огоҳлантириш: Беҳрузбек Асқаров (5), Умарали Раҳмоналиев (39), Шерзод Эсанов (58), Иешуа Уризар (75)

Гуруҳдаги иккинчи Аргентина Янги Зеландияни йирик ҳисобда мағлуб этди.

Шу тарзда вакилларимиз гуруҳда иккинчи ўринни қайд этиб, кейинги босқичга йўл олди.

Навбатдаги рақиб ким бўлади?

Ёшларимиз жаҳон чемпионатининг нимчорак финалида «C» гуруҳида 2-ўринни банд этган жамоа билан баҳс олиб боради. Рақиб эртага аниқланади.

2-турдан кейин бу гуруҳда 2-поғонани Япония банд этиб турибди. 

Ўзбекистоннинг кейинги учрашувида йўқотиш бор. Жамоа сардори Умарали Раҳмоналиев турнирдаги иккинчи сариқ карточкасини олиб, кейинги баҳсни ўтказиб юборадиган бўлди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг