Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон олимпия термаси Мисрни мағлубиятга учратди

Ўзбекистон олимпия термаси Мисрни мағлубиятга учратди

Ўзбекистон ва Миср олимпия терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашуви ўз ниҳоясига етди. «Соғлом Авлод» стадионида бўлиб ўтган ўйинда ҳамюртларимизнинг қўли баланд келди.

Учрашувнинг 32-дақиқасида Бобур Абдухолиқов жамоамизнинг қарши ҳужумини муваффақиятли якунлаб ҳисобни очди. Иккинчи бўлимга қўшиб берилган вақтда Азиз Ғаниев жарима зарбасини қойилмақом ижро этиб, ўйинга чиройли нуқта қўйди.

Шу тариқа, мазкур жамоалар ўртасидаги дастлабки тўқнашувда вакилларимизнинг ғалабаси билан тугади.

Ўртоқлик ўйини
Ўзбекистон ОТЖ – Миср ОТЖ 2:0 (1:0, 1:0)
Голлар: 1:0 – 32 Абдухолиқов, 2:0 – 90+3 Ғаниев.
Ўзбекистон ОТЖ: 1.Умид Эргашев, 2.Ислом Қобилов, 4.Абдулла Абдуллаев, 5.Дилшод Саитов, 8.Нурилло Тўхтасинов (23.Ойбек Бозоров, 85), 10.Бобир Абдихолиқов (7.Шароф Муҳитдинов, 74), 11.Миржаҳон Мираҳмадов (13.Шоҳруҳ Абдураҳмонов, 90+1), 15.Ойбек Рустамов (6.Азиз Ғаниев, 62), 19.Илҳом Алижонов, 20.Ҳусниддин Ғофуров, 22.Санжар Қодирқулов.
Миср ОТЖ: 1. Умар Салоҳ, 4.Жалол Усама (15.Реда Шериф, 46), 5.Абдул Салом Муҳаммад, 6.Собир Маҳмуд, 8.Моҳир Носир (14.Ҳамди Аҳмад, 66), 11.Муҳаммад Мустафо (24.Манси Носир, 76), 12.Тавфиқ Акром, 17.Рамазон Аҳмад, 18.Собир Муҳаммад (3.Айман Аҳмад, 82), 19.Ҳамди Аммар, 20.Ашур Имом (10.Ёсир Аҳмад, 46).

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг