Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон МТЖ ниҳоят «тирилди». Чиройли ўйин ва жавобсиз 5 та гол!

Ўзбекистон МТЖ ниҳоят «тирилди». Чиройли ўйин ва жавобсиз 5 та гол!

Пойтахтимизда ЖЧ-2022 саралашидан ўрин олган Ўзбекистон — Яман учрашуви якунланди. Вадим Абрамовнинг терма жамоага қайтиши жамоа ўйинини жонлантирди ва мухлислар ўйинда 5та гол кўришди.

Учрашувнинг дебютидаёқ  ажойиб комбинациядан сўнг дебютант Санжар Қодирқулов аниқ зарба билан дарвозанинг юқори бурчагини нишонга олди.

Сўнг жамоа юлдузи Элдор Шомуродов ҳисобни 2:0 кўринишига келтирган бўлса, иккинчи бўлимда Жамшид Искандеров учинчи голни урди.

Тўртинчи ва бешинчи голларга Ислом Тўхтахўжаев ҳамда Игорь Сергеевлар муаллифлик қилишди. 

ЖЧ-2022 саралаш. Осиё босқичи
ЎЗБЕКИСТОН — ЯМАН 5:0

Голлар: Санжар Қодирқулов (3), Элдор Шомуродов (33), Жашид Искандеров (53), Ислом Тўхтахўжаев (72), Игорь Сергеев (90).

Ўзбекистон: Элдор Суюнов, Ҳожиакбар Алижонов, Ислом Тўхтахўжаев, Рустам Ашурматов, Фаррух Сайфиев (Икром Алибоев, 75), Отабек Шукуров, Жамшид Искандеров (Одил Аҳмедов, 57), Достон Ҳамдамов, Жалолиддин Машарипов, Санжар Қодирқулов, Элдор Шомуродов (Игорь Сергеев, 79).

Ушбу ғалабадан сўнг Ўзбекистон ЖЧ-2022 саралашидаги илк 3 очкони қўлга киритди.

Эслатиб ўтамиз, саралашнинг илк ўйинида Ўзбекистон МТЖ сафарда Фаластин термасидан мағлуб бўлиб қайтганди. Шундан сўнг маълум вақт ўтиб аргентиналик мараббий Эктор Купер истеъфо берганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг