Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Осиё Кубогида биринчи йирик ғалаба

Осиё Кубогида биринчи йирик ғалаба

Фото: «the-afc.com»

Бирлашган Араб Амирликларида Осиё Кубоги баҳслари давом этмоқда. Кечаги баҳсларда турнирнинг икки фаворити ўз ўйинларини ўтказишди.

Дастлаб, «С» гуруҳида Жанубий Корея терма жамоаси Филиппинга қарши беллашди. Кореяликлар ушбу мусобақанинг биринчи турида қайд этилаётган «анъана»ни давом эттириб, унчалик номдор бўлмаган жамоа устидан қийинчилик билан ғалаба қозонишди.

Аввалроқ, ушбу гуруҳнинг биринчи ўйинида Хитой қийинчилик билан Қирғизистонни мағлуб этганди.

«С» гуруҳи, 1-тур

Жанубий Корея – Филиппин 1:0

Гол: Уи-Жо (67)

Ниҳоят, «D» гуруҳида иштирок этаётган Эрон фаворитларга хос тарзда ғалаба қозонди. Яман термасига қарши баҳсда эронликлар 5:0 ҳисобидаги йирик ғалаба қозонди.

«D» гуруҳи, 1-тур

Эрон – Яман 5:0

Голлар: Торимий (12, 25), Ал-Сувадий (23 автогол), Азмун (53), Қуддус (78)

Гуруҳнинг иккинчи ўйинида Ироқ ва Вьетнам бугун, 8 январь куни ўзаро баҳслашади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг