Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Осиё чемпиони бир ойлик ҳарбий хизматни ўтади

Осиё чемпиони бир ойлик ҳарбий хизматни ўтади

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Индонезияда бўлиб ўтган ХVIII Осиё ўйинларида оғир атлетиканинг штанга кўтариш бўйича бронза медалини қўлга киритиб, Ўзбекистон Президентининг 2018 йилдаги «ХVIII Осиё ўйинлари ғолиб ва совриндорларини тақдирлаш тўғрисида»ги Фармойишига биноан, Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳридан 5 хонали уй билан мукофотланган Рустам Жангабаев Нукус гарнизонидаги сафарбарлик чақируви резерви батальонида хизмат бурчини ўтади. Бу ҳақда Шимоли-ғарбий ҳарбий округи матбуот хизмати хабар берди.

Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Республикаларининг фахрига айланган Рустам 25 ёшига қадар улкан ва залворли йўлни босиб ўтишга улгурди. 2016 йилнинг 14-17 декабрь кунлари Қатарнинг Доха шаҳрида оғир атлетика бўйича Осиё Кубоги ва IV Халқаро Қатар Кубогида 105 кг дан юқори вазн тоифасида Рустам Жангабоев уч олтин ва бир кумуш медални қўлга киритди ҳамда Осиё кубоги ғолибига айланди.

2017 йил Ашхободда ўтказилган Осиё ўйинларида ва Озарбайжоннинг Баку шаҳридаги Осиё чемпионатида юртимиз спортини танитган Рустам Жангабоевга чемпионлик насиб қилади. Ўша йилда Туркманистоннинг Ашхобод шаҳрида бўлиб ўтган ёпиқ иншоотлардаги жанг санъатлари бўйича V Осиё ўйинлари совриндори бўлган Рустам ҳукуматимиз томонидан «Nexia» автомобили билан тақдирланди.

Фото: Шимоли-ғарбий ҳарбий округи матбуот хизмати

2018 йилнинг ноябрь ойида Туркманистон пойтахти Ашхобод шаҳрида бўлиб ўтган оғир атлетика бўйича жаҳон чемпионатида 109 кг вазн тоифасида 2 та бронза медалини қўлга киритди.

Рустам ҳозирги кунда 2020 йилда Япониянинг Токио шаҳрида ўтказиладиган XXXII ёзги олимпиада ўйинларига тайёргарлик кўрмоқда. Ҳарбий хизматдан сўнг Рустам Жангабоев Ўзбекистон Миллий гвардияси сафида хизмат қилиш ниятида эканлигини алоҳида таъкидлаб ўтди.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг