Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Оммавий юриш тадбирида 10 мингга яқин киши қатнашди (фото)

Оммавий юриш тадбирида 10 мингга яқин киши қатнашди (фото)

Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати

Бугун, 24 август куни Соғлиқни сақлаш вазирлиги ташаббуси билан «Биз соғлом турмуш тарафдоримиз» шиори остида оммавий юриш ҳамда «Саломатлик стартлари» тадбирлари ташкил этилди.

Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати

Пойтахтимизда ўтказилган тадбирларда 10 мингга яқин киши «Халқлар дўстлиги» саройидан Ислом Каримов кўчаси бўйлаб, то Миллий олимпия қўмитасигача бўлган масофада ташкил этилган фаол юришда иштирок этишди. Сўнгра Пахтакор стадионида «Саломатлик стартлари» тадбири, таниқли санъаткорлар иштирокида концерт дастурлари ташкил этилди.

Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотига кўра, тараққиёт туфайли инсоният ҳаёт тарзида камҳаракатлиликка одатланаётгани кўплаб тиббий-ижтимоий муаммоларга сабаб бўлмоқда. Дунё миқёсида қайд этилаётган ўлим ҳолатининг ҳар тўртдан бирига айнан шу муаммо сабаб бўлмоқда. Масалан, сут бези ва йўғон ичак саратони, қандли диабет, юрак ишемик касалликлари юзага келишининг 25-30 фоизига ана шу омил жиддий туртки бўлади.

Бундай муаммонинг олдини олиш ҳар бир инсоннинг ўз қўлида. Тўғри, бугунги тиғиз иш куни соатлаб спорт машғулотлари бажаришга имкон бермаслиги мумкин. Бироқ, ҳеч бўлмаганда кунда-кунора 20-30 дақиқалик жисмоний машқлар бажариш, кунига 1-2 километр пиёда юриш учун ҳаммада имкон топилади.

Шифокорларнинг айтишича, ана шу озгина ҳаракат ҳам организмни кислородга тўйинтириш, модда алмашинувини яхшилашда ижобий натижа беради. Бундай кун тартибига одатланган инсон хафақон, инфаркт, инсульт, саратон каби оғир касалликлардан ўзини ҳимоялайди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг